Испания чемпионатининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. 

"Реал" ўз майдонида "Осасуна"ни қабул қилди. Ушбу учрашувда мадридликлар рақибларидан устунлигини кўрсата олишди ҳамда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликлар сафидаги дастлабки голни Криштиану Роналду киритди. Португалиялик футболчи жароҳатидан қутулиб, сафга қайтишини гол билан нишолади. Кейинчалик Данило, Рамос, Пепе ва Модричлар ҳам бир маротабадан "Осасуна" дарвозасини ишғол қилди. Рақиблар эса бунга жавобан икки маротаба Кике Касилья дарвозасини нишонга олишди. 

"Реал" - "Осасуна" - 5:2

Голлар: Роналду 6, Данило 41, Рамос 45, Пепе 56, Модрич 62 - Риера 64, Д.Гарсия 78

Амалга оширилмаган пенальти: Роберто Торрес 73

Огоҳлантиришлар: Данило 69, Рамос 72 - Фланьо 17, Гарсия 32, Боннин 75

Четлатиш: Т.Боннин 80