Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган марказий ўйин “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” баҳси якунига етди.

“Олд Траффорд”да бўлган учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишди. 15-дақиқага келганда Кевин де Брюйне “МЮ” ҳимоячиларининг қўпол хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди, - 0:1. Бу голдан бироз вақт ўтиб Начо Ихеаначо яна бир маротаба гол киритиб, “МЮ”ни шокка тушириб қўйди, - 0:2.

Кетма-кет гол ўтказиб юборган “Манчестер Юнайтед” тезда шок ҳолатида чиқиб кетишни уддасидан чиқди. Аниқроғи, 42-дақиқага келиб Златан Ибраҳимович чемпионатдаги тўртинчи голини урди. У Клаудио Бравонининг тўпга чиқишда қилган хатосидан фойдаланиб, орадаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда иккала томон ҳам жуда кўплаб вазиятларга эга бўлганига қарамай, тўп киритиш бирорта жамоага насиб қилгани йўқ. Шу тариқа, “Манчестер Сити” дербида ғалаба қозонди ва очколари сонини 12тага етказди.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” – 1:2

Голлар: Ибраҳимович, 42 – де Брюйне, 15, Ихеаначо, 36.

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Марсьяль, 81), Байи, Блинд, Мхитарян (Эррера, 46), Феллайни, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Ибрагимович, Руни.

“Манчестер Сити” –     Браво, Отаменди, Коларов, Санья, Стоунз, де Брюйне, Сильва, Стерлинг (Сане, 60), Фернандиньо, Нолито, Ихеаначо (Фернандо, 53).

Огоҳлантиришлар: Сильва (41), Байи (45), Ибрагимович (51), Феллайни (52), Руни (83), Фернандо, 90+4.

Манба: Tribuna.Uz