"Жибҳад Фатҳ ал-Шом" (аввалги номи "Жибҳад ан-Нусра") террорчилик гуруҳининг ҳарбий етакчиси Абу Умар Саракиб бир неча дала қўмондонлари билан Суриянинг Ҳалаб шаҳридан ғарбда жойлашган Кфар-Наха деган жойда йўқ қилинди. 

Таъкидланишича, жангари авиазарба натижасида йўқ қилинган. Саракиб Сурия ҳукумат қўшинларига қарши 2012 йилдан бери жанг қилиб келган, жорий йилнинг 31 июлида Ҳалаб жануби ва жануби-ғарбидаги қўшинлар позицияларига бошланган жангарилар ҳужумини ташкиллаштирган. Қўшинларга жангарилар ҳужумини қайтариш ва бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш учун бир ой талаб қилинган.