10 сентябрда Эстония пойтахти – Таллинда мамлакатнинг қуроллантирилиши ва АҚШ ҳарбий техникаси ва қўшинининг Шарқий Европада жойлаштирилишига қарши "Тинчлик марши" ўтди. Маршдан мақсад Эстония ва Европа аҳолиси эътиборини "АҚШ кўрсатмаси билан маҳаллий ҳукуматлар томонидан амалга оширилаётган тотал қуроллантиришга" қаратишдан иборат бўлган.  

Бир неча ўн киши Болтиқ вокзали рўпарасидаги Шнелли боғи ёнида тўпланишган ва Эски Таллин орқали Эстония парламентига юриб боришган. Уларнинг қўлларида "Стоп НАТО", "Қўшнилар билан уришиш эмас, дўстлашиш керак", "Эстония – АҚШ мустамлакаси эмас", "Биз тинчликни истаймиз", "Бегона аскарларни боққандан кўра, ўз фарзандларимизни боққанимиз яхши" деган ёзувли плакатлар бўлган. Маршнинг кульминацияси митинг ва Эстония парламенти биносига мотам гулчамбарининг қўйилиши бўлган. 

Полициянинг баҳолашича, марш осойишта ўтган, ҳеч қандай қоидабузарликлар қайд этилмаган. Тадбир давомида бир киши ҳибсга олинган.