Ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва маҳсулотларнинг таъмини яхшилаш учун озиқ-овқат саноатида махсус озуқавий қўшимчалардан фойдаланилади. Бундай қўшимчалар одатда зарарсиз бўлади, аммо уларнинг орасида инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиганлари ҳам бор. Бу ҳақида Health.ua экспертларининг ишончи комил: ҳар доим тетик ва яхши кайфиятда бўлиш учун баъзи маҳсулотлар ҳақида унутганингиз маъқул. 

Зираворлар

Аксарият зираворлар таъм, ранг ва ҳидни кучайтирувчи озуқавий қўшимчаларга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, таъмни кучайтирувчи зираворлар илгари жуда машҳур бўлган, бугунги кунда эса уй бекалари кўпроқ табиий зираворларни танлашмоқда. 

Колбаса маҳсулотлари

Замонавий колбаса маҳсулотларида маза ва ҳидни яхшиловчи озуқавий қўшимчалар кўп. Агар колбаса ва сосискадан воз кеча олмасангиз, у ҳолда ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ҳақидаги қоғози билан яхшилаб танишиб чиқинг. Қимматроқ бўлса-да, сифатли гўшт маҳсулотларини истеъмол қилганингиз мақсадга мувофиқ.

Қувватбахш ичимликлар

Қувватбахш (энергетик) ва спиртли ичимликларнинг ҳеч қандай фойдали томони йўқ, фақат - 20тача Е-рақамлар, холос.

Мармелад

Мармелад тайёрлашда сунъий ранглар қўлланилиши экспертлар томонидан доим таъкидлаб келинади. Е-рақамлар ширинликларнинг ташқи кўринишини кўркамлаштиради, бироқ истеъмолчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 

Эритилган пишлоқ

Озуқавий қўшимчалар қўшилган маҳсулотлар ичида эритилган пишлоқ - замонавий супермаркетларнинг "етакчилар"идан бири: тахминан 15та озуқавий қўшимча!

Чипслар ва таъмли қотган нончалар

Парҳезшунослар чипс ва таъмли қотган нончалар(сухари)нинг зарари ҳақида доим гапиришади. Бундай маҳсулотларда Е-рақамлар миқдори ўндан ортиқ бўлиши мумкин. 

Пишириқ

Озуқавий қўшимчасиз пишириқ бўлмайди, ҳисоб. Биргина булочка ёки круасанда 20тагача Е-рақам мавжуд. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, энг кўп озуқавий қўшимчалар бўлган арзон маҳсулотлар одатда касса олдида ёки унинг яқинидаги "қайноқ расталар"да жойлаштирилган бўлади. 

Манба: Xabardor.uz