Америка ҳарбий кучлари Ироққа бостириб кириши ва у ердаги урушда иштирок этиши керак эмасди. Миллиардер Дональд Трамп Russia Today телеканали бошловчиси Ларри Кингга берган интервьюсида ана шундай фикр билдирди

АҚШ президентлигига номзод араб мамлакатидаги ҳарбий операцияни даҳшатли хато бўлганини таъкидлади.  Бу уруш Оқ уйга катта ташвишлар келтирди. 

Дональд Трамп: "Биз узоқ 15 йил Ироқда жанг олиб бордик ва бу уруш ҳалигача тугагани йўқ. Энди эса Яқин Шарқда нималар содир бўлаётганига бир қаранг. АҚШ мазкур ҳарбий операцияга 6 триллион доллар сарфлади. Мен бу пулларга икки маротаба мамлакатимизни қайта қурган бўлардим!"

Трамп рақиби - Ҳиллари Клинтонга нисбатан ҳам муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ерда гап "ёқиш ё ёқмаслик"да эмас. У шунчаки Клинтон ва Обама ўз ишларини яхши уддалай олишмаяпти, деб ҳисоблайди. Трампнинг сўзларига кўра, агар рақиблари бу ишни уддалаганда у президентликка номзодини қўймаган бўларди.