Россия давлат раҳбари Владимир Путин Қизил майдондаги Шаҳар куни шарафига уюштирилган концертга ташриф буюрди ва пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонларини Москванинг 869 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақида Кремлнинг расмий сайтида маълум қилинди. 

Табрик давомида Путин Москва шаҳри Россия аҳолисининг барчаси учун бирдек қадрли ва севимли эканини таъкидлади. 

Давлат раҳбари ўз нутқи давомида Москвани дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири, деб атади ва уни улуғлади. 

"Келаси йил Москва 870 ёшга тўлади. Бу сана давлатимиз тарихидаги кўплаб муҳим ҳодисаларни ўз ичига олади, лекин энг аввало - Россия давлатчилигининг шаклланиши ва мустаҳкамланишида Москванинг ролини аниқлаб берди", - деди Путин. 

Россия президенти мамлакат тарихи ва унда Москва шаҳрининг тутган ўрнига тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, бугунги кунда Москванинг янгича кўриниш олаётгани, шаҳарда янада қулай  шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди. 

"Байрамингиз қутлуғ бўлсин! Москва, Шаҳар кунинг муборак!", - дея якунлади ўз нутқини Владимир Путин.