Жаҳон рейтингининг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович Нью- Йоркда ўтаётган US Open теннис мусобақасининг финалига йўл олди.

Жокович ярим финалда француз Гаэл Монфисни 6:3, 6:2, 3:6, 6:2 ҳисобида ютди.

Жоковичнинг финалдаги рақиби Стэн Вавринка (Швейцария, 3) ва Кей Нисикори (Япония, 6) жуфтлиги ғолиби бўлади.

Жокович АҚШ очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. У бир йил ушбу мусобақада швейцариялик Рожер Федерерни ютган эди.

US Open финали 11 сентябрда бўлиб ўтади.