Қурбон Ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар жамоат транспорти ўз ишини тонгги соат 04:00дан бошлайди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берган.

Шу куни «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти таркибидаги автобус саройлари ҳамда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасида иш куни соат 04:00дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан 12 сентябрь Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинган.

Тошкент шаҳрида Ҳайит намози тонгги соат 6:15 да ўқилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.