АҚШнинг одатда демократлар ва республикачилар учун консерватив ҳисобланувчи 4 штати сайловчилари президентлик пойгасида Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ўртасида яққол етакчини аниқлай олмадилар. Бундан президентлик сайловларигача 2 ой қолганда Wall Street Journal газетаси NBC News телеканали ва Marist polls агентлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Сўровнома анъанавий равишда демократ тараф штатлар – Невада ва Нью-Гэмпшир ҳамда республикачи номзодларни қўллаб-қувватловчи Аризона ва Жоржия штатларида бўлиб ўтди. Ҳар бир штатдаги сўровномалар номзодлар ўртасидаги тафовут 3 фоиздан ошмаслигини кўрсатди, бу эса статистик хатолик 3 фоизни ташкил қилишини ҳисобга олса, тенг имкониятлардан дарак беради.

Невадада овозлар деярли бир хил бўлди – Клинтонга 45 фоиз, Трампга 43 фоиз овоз берилди. Худди шунга ўхшаш вазият Нью-Гэмпширда қайд этилди, бу ерда Клинтон 42 фоиз, Трамп эса 41 фоиз овоз тўплади.

Сўровнома 6-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда 2638 сайловчи иштирок этди.

АҚШ президенти лавозимига сайловлар одатда кабиса йилидаги ноябрнинг биринчи душанбасидан кейинги биринчи сешанба куни ўтказилади, жорий йил ушбу сана 8 ноябрга тўғри келмоқда.