Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида 10 сентябрь куни қадоқлаш фабрикасида рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди. CBS News хабарига кўра яна ўнлаб кишилар жароҳатланган ҳолда шифохоналарда қолмоқда.

Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, 5 қаватли ушбу бинода кучли портлаш содир бўлган ва кейин чиққан ёнғин жуда тез тарқалган.

Маҳаллий телеканаллар 50 нафарга яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатган. 

Бангладешда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган минглаб фабрикалар жойлашган (Wal-Mart ва H&M). Мамлакатда бунга ўхшаш йирик ёнғинлар аввал ҳам рўй берган.

Дакка яқинидаги тўқимачилик фабрикасида 2012 йилда рўй берган ёнғин оқибатида 112 ишчи ҳалок бўлганди. 2013 йилда эса Дакка шаҳри атрофидаги ҳудудда жойлашган бошқа бир фабриканинг ётоқхоналари ўт олиши оқибатида 1135 киши ҳалок бўлган.