Хитойнинг Цзянси вилоятида автомобиль кўприги қулаши оқибатида бир неча автомобиль вайроналар остида қолди. Бу ҳақда 11 сентябрда "Синьхуа" ахборот агентлиги маълум қилди. 

Воқеа Тайхэ уездида юз берди. Дарё устидан ўтувчи кўприк қулаганда у орқали бир неча машина ҳаракатланаётган бўлган. Айни вақтда қурбонлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Воқеа жойида қутқарув ишлари бошланган.