АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўзининг сайловлар бўйича асосий рақиби Дональд Трампнинг тарафдорларига "раҳми келишини" айтди.

Клинтон Трамп тарафдорларининг ярми раҳмга ҳақли эканини, чунки улар ирқчи, жинсий устунлик тарафдори, ксенофоблар (хорижликларга қарши адоватда бўлиш) ҳисобланишини айтганди. Клинтон шунингдек бундай одамларни "тузатишнинг имкони йўқлиги" ва уларни Американинг бир қисми деб атаб бўлмаслигини айтган. 

"Ўтган кеча мен бироз қўпол бўлдим, исталган вазиятда бу яхши эмас. Мен уларнинг ярми деганимдан афсусдаман, аслида бундай эмас", деб узр сўраган Клинтон Трамп тарафдорларидан.

Шу билан бирга Клинтон Трамп кампаниясида фанатизмдан воз кечишга чақирган. 

Трамп ўз навбатида унинг тарафдорлари ҳақида Клинтоннинг сўзлари унинг "фанатизм ва миллионлаб америкаликларга нафратини" кўрсатувчи унинг асл ҳис-туйғулари эканини айтди.