11 сентябрь куни тонгида Франция таркибидаги Реюньон ороли ҳудудида Питон-де-ля-Фурнез вулқони фаоллашди. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.

Вулқоннинг ҳозирги ҳолати аҳоли учун хавфли эмаслиги айтилган. Қайд этилишича, орол жануби-шарқида уйғонган ушбу вулқон атрофида аҳоли пунктлари жойлашмаган.

Хабарда айтилишича, бу ҳодиса ҳақидаги хабарлардан кейин Реюньон минглаб сайёҳларни ўзига жалб этган. Қизиқувчилар лаванинг вулқон оғзидан чиқиб келишини томоша қилишга ошиқмоқда.