Швейцариянинг Цюрих шаҳрида НАТОнинг агрессив сиёсатчиларига қарши аксилҳарбий намойишлар ўтказилди. Намойиш иштирокчилари шаҳар бўйлаб Швейцария ва Россия байроқларини кўтариб ўтишган.

"Биз ўз сўзини айтишни истаган ҳар бир кишига сўз бердик. Кейин биз Россия байроқлари рангларидаги 30та қизил, оқ ва кўк шарларни учирдик", деган фаоллардан бири Максим Гроо ТАСС учун берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, акциядан мақсад Шимолий Атлантика блокининг агрессив ҳаракатларига дунё ҳамжамияти эътиборини жалб этиш ҳисобланади.

"Бу барча гувоҳ бўлиб турган ҳолат, НАТО ҳар қаерда ўзгаларнинг ишларига аралашади ва шунчаки одамларни ўлдиради. Июлда Варшава шаҳрида ўтказилган НАТО саммити эса альянснинг сурбетлигини яна бир бор кўрсатди. Ахир айнан Варшава шаҳрида ўз вақтида НАТОга қарши давлатлар "Варшава шартомаси"ни имзолашганди. Ташкилот бундай сиёсат юритиш орқали осонлик билан уруш келтириб чиқариши мумкин", дея қайд этган Гроо.