Танзанияда 5,7 магнитудали зилзила оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 203 одам жароҳат олди, деб хабар бермоқда ABC News.

Зилзила кучи, шунингдек, қўшни давлатлар – Руанда, Бурунди, Уганда ва Кенияда ҳам сезилган.

Зилзила маркази Нсунга шаҳридан 25 км шарққа томон Виктория кўлида бўлган. Одамларнинг айтишича, зилзиладан уйларнинг бетор деворлари, маиший техника, мебеллар силкинган, кўплаб қишлоқ уйлари бардош бера олмай, вайрон бўлган.  

Таъкидланишича, Буюк Кўллар ҳудудида зилзилалар бўлиб туради, бироқ одатда уларнинг кучи паст бўлади.