Дубай Халқаро аэропорти 2015 йилда энг кўп халқаро рейсдаги йўловчилар сони бўйича 1-ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Arabian Business.

Халқаро аэропортлар кенгашининг маълумотига кўра, ушбу Дубай аэропорти юк ташиш борасида иккинчи натижани қайд этган. 

2015 йилда аэропорт 77,5 млн нафар йўловчини қабул қилиб, Лондондаги Ҳитроу аэропортини ортда қолдирди. 

Шунингдек, аэропортдан 2015 йилда 2,51 млн метрик тонналик юк ўтказилган. Бу натижа борасида 1-ўринни Ҳонгонг аэропорти эгаллади.