Камида 9 киши АҚШнинг Теннеси штати ҳудудида жойлашган Мемфис шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox13 хабар қилган.

Хабарда айтилишича, қурбонларнинг 5 нафари болалар.

Шифохонага ётқизилган яна бир боланинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Ҳукумат ёнғин сабабларини ўрганмоқда.