Болтиқбўйининг Латвия республикасига АҚШнинг 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси ротация тартибида етиб келди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги республика мудофаа вазирлигига таянган ҳолда. 

12 сентябрь куни Адажи ҳарбий базасида бўлиб ўтган ўқув амалиётида АҚШ 173- ҳарбий десант бригадаси аскарлари қатнашган. Десант ташлаш жараёни C-17 ва C-130 самолётлари воситасида амалга оширилган.

Вазирликда айтишларича, иттифоқчилар билан ҳамкорлик қилиш десант қўшинларини зудлик билан кўчириш имкониятларини яхшилаш баробарида зарур бўлган жойларда жанговар қобилиятни кенгайтиради. 

Маълумки, июль ойида Латвияга машғулотлар ўтказиш мақсадида АҚШнинг 60 нафар аскари ва 5та Black Hawk вертолёти келган эди.