Ангола Хитойга нефть етказиб бериш бўйича Саудия Арабистони ва Россияни ортда қолдирди. Бундан ОПЕКнинг сентябрь ойида чоп этилган ҳисоботи дарак бермоқда. Ангола июль натижаларига кўра, Хитойга кунига ўртача 1,1 млн баррель, яъни июндагига нисбатан 207 минг баррель кўпроқ нефть етказиб берган.  

2-ўринни кунига ўртача 950 минг баррель нефть етказиб берган Саудия Арабистони эгаллаган. ОПЕК ҳисоботида Россия бўйича ойлик маълумотлар келтирилмаган, бироқ Хитой божхонаси маълумотларига кўра, Россия жорий йилнинг дастлабки 7 ойи  натижасига кўра Хитойга нефть етказиб бериш бўйича 2-ўринни эгаллаган (29,5 млн тонна). 2016 йилнинг дастлабки 7 ойи бўйича 1-ўринни Саудия Арабистони (30,48 млн тонна), 3-ўринни Ангола (26,94 млн тонна) эгаллаган.  

Июль натижаларига кўра, Хитой июнга кўра кунига 136 минг баррель камроқ нефть импорт қилган. Йиллик ҳисобда эса Хитойда нефть импорти 1 фоизга ошган.