БАА АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган янги қонун лойиҳасидан жиддий хавотирда, зеро у 2001 йилнинг 11 сентябрида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланганларга хорижий мамлакатлар фуқаролари ва ҳукуматларга қарши даъво ишини очишга имкон яратади. 

БАА ТИВ раҳбари Абдуллоҳ бин Заид Ан-Наҳайяннинг маълум қилишича, бу қонун лойиҳаси "давлат суверенитети тамойилларига зиддир". 

Унинг сўзларига кўра, БАА "Америка қонунчилиги ўз позицияларини қайта кўриб чиқиши ва хавфнинг олдини олиб, бу қонунни тасдиқламаслиги"ни кутмоқда. Вазирнинг фикрича, "бундай қонунлар терроризм билан курашувчи халқаро ҳамкорликка салбий таъсир кўрсатади".

АҚШ вакиллар палатаси бир овоздан янги қонун лойиҳасини қабул қилди, унга кўра, 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан жабр кўрган кишилар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари хорижий мамлакатлар ҳукумати ва фуқароларига қарши даъво иши очишлари мумкин бўлади. 

Мазкур қонун лойиҳаси ҳатто президент Барак Обаманинг имзоламаслигига ҳам қарамай, АҚШ сенати томонидан тасдиқланган.