Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мусулмонларни Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этди. У ўз табригини расмий твиттери орқали 11 тилда йўллаган.

«Бутун ислом дунёсини Қурбон ҳайити билан қутлайман ва ушбу байрам бутун инсониятга тинчлик, эзгулик ва соғ-саломатлик олиб келишини тилайман», — дея ёзган президент.

Унинг табриги саҳифада турк, озар, араб, инглиз, француз, немис, босния ва курд тилларида жойлаштирилган.