Франция ва Германи Мудофаа вазирлари Жан-Ив Ле Дриан ва Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могеринига иттифоқнинг мудофаа сиёсати бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилган мактуб йўллашган. Бу ҳақда Figaro нашри хабар тарқатган.

Ҳужжатда 3та таклиф алоҳида кўрсатилган: Хавфсизлик сиёсати ва умумий мудофаа сиёсати бўйича Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган операцияларни соддалаштиришни кенгайтириш; ЕИ томонидан қабул қилинган, аммо ривожлантирилмаган қарорларга янги сурат бахш этиш; саноат ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик ҳисобига ЕИнинг стратегик мухторият эканини тасдиқлаш.

Бу таклифлар 16 сентябрь куни Братиславада Европа кенгаши томонидан муҳокама этилади. Унда Буюк Британия вакили иштирок этмайди.