Франциянинг "Бигуглия" футболчи клуби ҳимоячиси Бен Идриисе Дерме Франция кубогининг 3-босқичида "Фуриани"га қарши уй учрашувида вафот этди, деб хабар бермоқда француз матбуоти. 

Таъкидланишича, 34 ёшли футболчида учрашув вақтида юрак хуружи юз берган ва у газонга бехуш йиқилган. Тиббиёт ходимлари унинг ҳаёти учун курашганлар, бироқ уни қутқариб қолиша олмаган.   

Футболчи ўз вақтида Буркина-Фасо терма жамоаси учун 4 та ўйин ўтказган.