Иркутскдаги "Светофор" супермаркетлари тармоғи хариднинг минимал қийматини 500 рубль қилиб ўрнатди, деб хабар бермоқда Роспотребнадзор. Ташкилот шу билан бирга бу қарорнинг ноқонунийлигини таъкидламоқда.

Бу қоидага кўра, харидор дўконда камида 500 рубллик маҳсулот сотиб олиши керак, йўқса дўкон хизмат кўрсатишни рад этади. 

Роспотребнадзорнинг Иркутскдаги бўлимида таъкидланишича, истеъмолчига унинг маҳсулотни эркин танлаб олиш ҳуқуқи бузилиши оқибатида етказилган зарар сотувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак, айбдор шахс эса маъмурий жавобгарликка (10 мингдан 20 минг рублгача жарима) тортилиши лозим. 

"Кассирлар чекларни йиғиндилашмоқда, агар харид бу қийматдан кам бўлса, улар харидни рад этишмаяпти, харидорларнинг ўзи тўполон қилмоқда. Кассирлар бўлса, чекларни бир одамга урсалар, нусхасини бошқа харидорга беришни таклиф қилмоқдалар", деб айтди дўконлардан бирининг директори.    

Роспотребнадзор "Светофор"га қоидабузарликни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берган.