Ижтимоий тармоқларда АҚШ президентлиги учун сайловда Демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтоннинг соғлиги ёмонлашгач, уни қиёфадоши алмаштириши мумкинлиги ҳақида шубҳалар билдирилмоқда. Бу ҳақда Metro хабар тарқатган.

Баъзи фойдаланувчилар эса Клинтон хонимнинг касали шифокор айтганидек ўпка яллиғланишидан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкинлигини айтишган. Ҳатто, Ҳиллари Клинтон вафот этиши ва юқорида айтилганидек, унинг ўрнига қиёфадош чиқишлар қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдираётганлар бор.

Уларнинг бундай тахминларига Ҳиллари Клинтон ўзини жуда ёмон ҳис қилганидан кейин қизиникига олиб кетилиши ва 1,5 соатдан кейин бутунлай соппа-соғ ҳолда қайтиб келиши сабаб бўлган.

Бир қатор интернет фойдаланувчиларининг ҳисоблашича, бу ҳақиқий Клинтон эмасди. Конспирологлар унинг бурнига эътибор қаратишган, уларнинг айтишича, гўё қиёфадошнинг бурни учи пастга қараган, ҳақиқий Клинтон хонимнинг бурни эса юқори кўтарилган ҳолда эди.

Шунингдек, "Ҳиллари Клинтон қисқа вақт ичида озиб кетгани"дан ҳайронлигини билдирганлар ҳам бор.

«Улар тахмин қилишмоқдаки, бу ишлар  жамоатчиликни Ҳиллари Клинтонда мия билан боғлиқ хасталик борлиги ҳақидаги хабарлардан чалғитиш учун ўйлаб топилган. Улардан баъзилари Клинтон хонимда Паркинсон хасталиги борлигини айтишган, ёки унинг вафот этганини тахмин қилганлар бор», — дея ёзган Metro.

Нашр ижтимоий тармоқларда #HillarysBodyDouble ва #IsHillaryalive каби ҳэштеглар оммалашганига эътибор қаратишган.