Google қидирув тизими АҚШ президенти сайловлари олдидан 3 миллиондан ортиқ сайловчининг овоз беришига таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳақида Америка қизиқишлар бўйича тадқиқотлар ва технология институти (AIBRT) катта психологи Роберт Эпстейн ўз изланишидан келиб чиқиб,  маълум қилди. 

"Янги тадқиқотга кўра, (Google) автотўлдирув функциясининг ўзиёқ 800 мингдан 3,2 миллионгача овозларни силжитиши мумкин бўлган ва бу ҳақида ҳеч ким билмаган", - дейди Эпстон. 

Эпстейннинг фикрича, бир номзодни қўлловчи энг етакчи қидирув натижалари сайловда танловни амалга оширмаган 20 ёки ундан ортиқ фоизни ташкил қилувчи овозларнинг тақсимланишига ҳеч қандай тўсиқларсиз таъсир ўтказиши мумкин.

"Google'нинг Клинтон хонимни кучли қўллаб-қувватлашини инобатга олиб, шуни тахмин қилиш мумкинки, Google ходимлари қидирувнинг Клинтонга алоқадор салбий вариантларини қўлда баратараф этишмоқда", - дея маълум қилди олим. 

АҚШ президентлигига сайловлар жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.