Франция президенти Франсуа Олланд фейсбукдаги саҳифасида 2001 йилнинг 11 сентябридаги фожиа оқибатида қурбон бўлганлар учун ҳамдардлик билдира туриб, АҚШ президенти маъмуриятининг ўша воқеадан кейин Ироқда олиб борган ҳаракатларини қоралаб ўтди.

"Бу ҳужумга жавобан америкаликлар маъмурияти қўллаган чора-тадбирлар, хатарни камайтириш ўрнига унинг кўламини кенгайтирди. Хусусан, Ироқда", дея ёзган у.

У шунингдек, Франция Ироққа қўшинлар киритилишига қарши бўлгани, лекин барибир «бу ҳаракатлар оқибатида юзага келган хаос қурбони»га айлангани ҳақида қўшимча қилган.