Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ОПЕКнинг янгиланган прогнозига кўра, 2016 йили жаҳоннинг нефтга бўлган бир суткалик талаби 94,27 млн баррелни ташкил этади. 

Қайд этилишича, прогноз суткасига 10 минг баррелга орттирилган ҳамда 2015 йилги кўрсаткичдан 1,23 млн баррелга кўпни ташкил этган. 

Шу билан бирга, ОПЕК, ташкилот мамлакатлари нефтига бўлган талаб бир кунда 500 минг баррелга камайиб, 2016 йилда бу кўрсаткич бир суткада 56,32 млн баррелни ташкил этишидан огоҳлантирган. 

Ҳисоботга биноан, ОПЕКка аъзо бўлмаган давлатлар 2017 йилда кунига 200 минг баррель кўпроқ нефть қазиб олади ва жами 56,52 млн баррелни ташкил этади.