Samsung компанияси Galaxy Note 7 фойдаланувчиларидан ўз смартфонларини ўчириш ва қисқа вақт ичида уни алмаштиришни сўради. Бунга компаниянинг мамлакат биржа бозоридаги акциялари кескин тушиб кетгани сабаб бўлган, деб ёзмоқда Reuters.

Samsung 2 сентябрь куни Galaxy Note 7 смартфонини қувватлаш вақтида ёниб кетиши сабабли қайтариб олишни бошлаган эди. Бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага, шунингдек, смартфонни самолётларга олиб чиқиш расман тақиқланишига сабаб бўлди.

Мутахассислар ушбу воқеа узоқ муддат компания обрўсига таъсир кўрсатишини айтишмоқда. Samsung ўз обрўсини тиклаб олиши учун 211 млрд доллар атрофида пул сарфлаши керак, деб тахмин қилинмоқда.

Samsung смартфонларни ўчириб қўйишни сўраганидан кейин компания акциялари бирдан 6,98 фоизга тушиб кетган. Компаниянинг бозор нархи 22 млрд долларга баҳоланмоқда – бу сўнгги 8 йил ичида энг паст кўрсаткич ҳисобланади.