Саудия Арабистони бош муфтийси шайх Абдулазиз ал-Шайх 35 йил ичида илк марта Арофат тоғига чиққан ҳожилар қаршисида ваъз ўқий олмаслигига овози билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабаблигини маълум қилди. Бу ҳақда у "Ал-Оказ" нагрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Муфтийнинг ваъз қилишдан бош тортиши аввалига эронлик зиёратчилар билан боғланганди.

Эрон диний раҳнамоси Али Хоманеий Саудия Арабистонини ҳожилар учун қулай шароитлар яратиб бера олмаётганликда айблаганди. Ўз навбатида шайх эронликлар мусулмон эмаслигини айтиб, улар зардуштийларнинг давомчилари эканини иддао қилган.

Эндиликда шайхнинг ўрнига зиёратчилар қаршисида Маккадаги асосий масжид имоми Абдураҳмон Судаис ваъз ўқийди.