Жанубий кореялик ҳарбийларнинг ҳисоблашича, КХДР навбатдаги ядро синовлари ўтказиш учун барча имкониятларга эга.

"КХДР навбатдаги ядро синови ўтказишда фойдаланиш учун туннелларга эга", дея Корея республикаси мудофаа вазири Мун Сун Гуннинг сўзларини келтирган Ёнҳап агентлиги.

"АҚШ ва Жанубий Корея разведкалари баҳоларига кўра, КХДР Пхунгеридаги ядро полигонида исталган вақтда кейинги ядро синовини ўтказа олади", дея қўшимча қилган вазир.

9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 09:30да (Тошкент вақти билан соат соат 05:30) Корея ярим оролида 5 балли зилзила қайд этилди. Кўп вақт ўтмасдан Шимолий Корея ҳукумати ядро синови муваффақиятли ўтказилгани тўғрисида маълум қилди. Раҳбарият энди ядровий каллакларни баллистик ракеталарга ўрната олишини таъкидлади.

Жанубий Кореядаги мутахассисларнинг билдиришича, бу мамлакат тарихидаги энг йирик ядровий синов бўлган (қуввати 10 килотонна). Бу синов ҳисоб бўйича бешинчиси бўлди. Охирги марта КХДР 2016 йилнинг 6 январида, Пангири полигонида 5 тонналик ядро синовини ўтказгани ҳақида маълум қилганди. Шимолликлар 2006, 2009 ва 2013 йилларда ҳам ядро синовларини ўтказган.

БМТ, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея санкцияларни кучайтириш борасида баёнотлар бермоқда.

Шу билан бир вақтда расмий Пхеньян Вашингтондан КХДРни ядровий ҳокимият деб тан олишни талаб этмоқда.

13 сентябрь куни Сеулда АҚШ ва Жанубий Корея вакиллари КХДР бўйича махсус музокаралар ўтказади. Якунда Сон Ким ва Ким Хон Гун матбуот анжуманида Пхеньянга нисбатан жавоб чоралари ҳақида маълум қилади.