Доминодан мураккаб тузилмалар яратиш устаси Hevesh5 уч ёқлама спираль қурилишига 25 соат вақт сарфлади, бунинг учун 15 минг дона домино керак бўлди. Бундай ажойиб  видеони Gizmodo нашри тақдим қилди. 

Спираль яратиш жараёни 8 кунга чўзилди. Унинг чиройли нақшларни ҳосил қилиб, "қулаши" учун эса тахминан 2 дақиқа вақт кетди.