Тадқиқотчилар Жон Франклиннинг 1845-1847 йиллардаги йўқолган Арктика экспедициясида иштирок этган "Террор" бомбардимон кемаси қолдиқларини топишди. Кема аввал тахмин қилинган муз тагида қолган жойидан жануб томон 60 миль масофада эканлиги аниқланди.

Экспедициянинг иккинчи - "Эребус" кемаси 2014 йилда топилган. 

11 сентябрь куни Arctic Research Foundation тадқиқот ташкилоти мутахассислари масофадан бошқариладиган кичик субмарина ёрдамида Арктикадаги кўрфазлардан бирида чўкиб кетган иккинчи кемага етиб борганди.