Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларида 1500 м масофага югуриш бўйича мусобақада 4 нафар спортчи шу масофада 2016 йилги Олимпиада чемпиони бўлган америкалик Мэттью Центровицдан тезроқ келишди.

T12 ва Т13 тоифасида (кўриш қобилияти 10 фоизгача пастлаган спортчилар ва 6 м масофадан нарини кўра олмайдиган спортчилар ўртасида) ўтказилган югуриш мусобақасида финалга жазоирлик Абдуллатиф Бака етиб келди. У 3:48,29 натижаси билан биринчи бўлиб маррага келган ҳамда жаҳон рекордини ўрнатган. Кумуш медаль эфиопиялик Тамир Демиссега (3:48,59), бронза эса кениялик Генри Кирвага насиб қилган.

Бу орқали паралимпиячилар Олимпиадада шу масофага 3 дақиқаю 50 сонияда югурган Мэттью Центровицнинг натижасидан ўзиб кетишган. Паралимияда тўртинчи ўринни эгаллаган жазоирлик Фуад Баканинг натижаси ҳам (3:49,59) натижаси ҳам америкалик спортчининг натижасидан яхшироқ.