АҚШ ва Исроил ҳукуматлари ҳарбий кўмак кўрсатиш дастурини узайтириш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар тарқатган.

Келишувнинг ҳаётга татбиқ этилиши бўйича ҳужжат яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Вашингтон ушбу дастур доирасида 10 йил давомида 38 миллиард доллар ажратиши кутилмоқда. Нашрнинг қайд этишича, бу АҚШнинг ҳарбий шартномалари тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бирга бу келишув тузилиши учун Исроил кўп масалада ён берган. Хусусан, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қўшимча ёрдам сўрамасликка рози бўлган.

АҚШ 1987 йилдан буён ҳар йили ҳарбий ёрдам кўрсатиб келади. Foreign Military Financing дастури доирасида 1998-2007 йилларда Исроил ҳар йили 2,4 млрд доллар миқдорида ёрдам олган, 2008 йилдан 2017 йилгача тузилган келишувга кўра, йиллик ёрдам ҳажми 2,9-3,1 млрд долларга етган.