Galaxy Note 7 сотувга чиқарилган кундан бошлаб АҚШда смартфоннинг 70дан ортиғида ёниб кетиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Samsung ва Канада ҳукуматининг қўшма баёноти хабар қилади.  

Samsung компаниясининг 2 сентябрдаги матбуот анжуманида хабар беришича,  ҳозирги кунга қадар дунё бўйлаб Note 7 қурилмасининг фақатгина 35та ёнганлик ҳолати маълум. 

Бироқ 13 сентябрь куни Канада ҳукуматининг сайтида янгиланган маълумотлар пайдо бўлди. 

"Health Canada ва Samsung Canada яна бир смартфон батареясининг ёниб кетганини қайд этди. Воқеа натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. АҚШда Samsung 70дан ортиқ шунга ўхшаш ҳолатни қайд этган", - дейилади  Канада ҳукумати сайтининг баёнотида. 

Ҳукумат маълумотига мувофиқ, сотувга қўйилган вақтдан бошлаб Канадада тезкор қайтариб олинишни талаб қилувчи  21 953 яқин қурилма сотилган.  

Айни дамда кўплаб авиакомпанияларнинг самолётларида Note 7’ни қувватлаш ва ёқиш ман этилган, ОАВ маълумотига кўра, Samsung эса тез орада фойдаланувчиларга янада хавфлироқ смартфонларни топширишга мажбурлиги туфайли қурилмаларни масофадан туриб ўчириш имконини кўриб чиқмоқда.