Японияда айни вақтда ёши юздан ошган кишилар сони 65 минг 692 нафарни ташкил қилади. Бу маълумотлар Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 19 сентябрь куни ўтказиладиган Кексаларни эъзозлаш куни байрами арафасида эълон қилинган.

Маълум бўлишича, бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич саналади.

Узоқ кўрувчи японияликларнинг аксар қисми аёллар — 88 фоиз. 65 мингдан ортган қарияларнинг 8 минг нафари эркак кишилар. Кўп умр кўрувчилар энг кўп миқдорда истиқомат қилувчи ҳудуд қаторасига тўртинчи йил Симанэ префектура бўлди — ҳар 100 минг кишига 96,25.

Энг кекса ёшдаги япониялик аёл Кагосима префектурасида истиқомат қилмоқда, у 1900 йилнинг августида туғилган. Энг кекса ёшдаги япониялик эркак Масамицу Ёсида бўлиб, у ҳозирда 112 ёшда ва Токиода яшайди.

Узоқ умр кўриш кўрсаткичлари ошгани вазирлик томонидан тиббий хизматлар сифати ошгани билан изоҳланган.