Ёқилғи ташувчи юк самолёти Индонезияда орқа шассисиз қўнишни амалга оширди. Фавқулодда вазият натижасида ҳаво кемаси экипажи жабр кўрмади. Бу ҳақида воқеа видеосини намойиш қилган Reuters агентлиги хабар берди. 

BBC Indonesia берган маълумотга кўра, фавқулодда ҳодиса 13 сентябрь куни Папуа провинциясидаги Вамена шаҳри аэропортида содир бўлган. Trigana Air Service авиакомпаниясининг самолёти 14 тонна ёқилғи билан қўниб, яна икки километр қўниш майдонида ҳаракатланган.