Африкадаги энг қизиқ ҳайвоннинг сири мавжуд экан. Генетик таҳлил шуни кўрсатадики, жирафалар  — бир турдаги эмас, тўртта бошқача турдаги ҳайвон экан. Бундай хулоса табиат муҳофазаси ҳимоячиларининг мазкур жониворларга ёндашувини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Аввал олимлар уларни яшаш шароити ва рангига қараб бир неча турларга ажратишган эди. Бироқ яқинда уларнинг гении устида ўтказилган тадқиқот жирафалар аслида ёввойи табитда чатиштирилмайдиган алоҳида тўрт зотга бўлинишини аниқлади.   Бу ҳақда Current Biology журналида чоп этилган мақола хабар бермоқда. 

Навбатдаги генетик тадқиқот жирафаларнинг чиндан ҳам камдан-кам алоқага чиқадиган жирафаларнинг дискрет тури борлигини, бироқ уларнинг тури бўйича фарқланишини  аниқлади, дейди, Франкфуртдаги Гёте университети генетики ва мақоланинг бош муаллифи Аксель Янке.


«Бу ажойиб кашфиёт», дейди у ва жирафалар жуда ҳаракатчан, кенг тарқалган ҳайвон эканлигини, агар ҳайвонларнинг хоҳиши бўлганида, ёввойи табиатда кўпайишга кўплаб имкони борлигини қўшимча қилди. «Миллион долларли савол: уларни аввал нима ажратган». Янке тахминига кўра, дарёлар ва бошқа жисмоний тўсиқлар янгилари пайдо бўлгунга қадар турларни ажралган ҳолда етарлича узоқ ушлаб туриши мумкин. 

Тадқиқотда  7та ўзига хос генетик кетма-кетликда тақсимланган — олимларга генетик хилма-хилликни ўрганишга ёрдам бериш учун танланган — 190 жирафанинг тери биопсисидан ядроли ДНК ўрганилди. Улар шунингдек, ҳайвонларнинг митохондриаль ДНКсини ҳам тадбиқ қилишди.  
Кетма-кетлик алоҳида турлани қаттиқ чегаралаб турувчи тўртта турли моделларни ажратди. Янке айтишича, жирафаларнинг тўрт турининг ҳар бири ҳудди қўнғир айиқ (Ursus arctos) оқ айиқдан (Ursus maritimus) ажралиб тургандек бир-биридан фарқ қилади.

Тадқиқотчилар амалдаги Giraffa camelopardalis номини тўртта янги ном билан аташни таклиф қилишди: 

Жанубий  жирафалар (G. giraffa), яъни Жанубий Африка, Намибия ва Ботсванада кўпроқ учрайди; 
Танзания, Кения ва Замбиялик Масаи (G. tippelskirchi) жирафалари; 
Кения, Сомали ва жанубий Эфиопияда тарқалган ҳайвонларни тўрсимон (G. reticulata) жирафалар; 
Қитъанинг марказий ва шарқий қисмларидаги турли гуруҳларда тарқалган Шимолий (G. camelopardalis) жирафалар. 
Яна бир қолган тур — бу Эфиопия ва Жанубий Суданлик нубиан жирафалари (G. camelopardalis camelopardalis). Бу жанубий жирафанинг алоҳида тури.