Лондонда дунёдаги энг қиммат чойнак намойиш этилди. Luxurylaunches'нинг хабар қилишича, унинг нархи 3 миллион долларга тенг. 

Egoist номини олган тилла чойнак Италиянинг Scavia фирмаси заргарлари томонидан яратилди. Уни безаш учун 1,6 мингдан ортиқ олмос ва 388 ёқут сарфланди. Чойнакнинг маркази 6 каратдан (1,2 грамм) ортиқ вазнли ёқут билан безатилган, қопқоғига эса яна бир 20 каратли (тахминан 4 грамм) қимматбаҳо тош ёрдамида ишлов берилган. 

Ушбу чойнак Chitra коллекциясининг бир қисмига айланди. Коллекция тахминан 1700 хил ноёб ошхона анжоми ва идишлардан иборат. Уларнинг орасидан Уинстон Черчиллнинг қизига тегишли бўлган кумуш чой сервизи ва 1816 йилда қирол Людовик XVIII харид қилган Хитойнинг Сун сулоласи вақтидаги идишлар мажмуи ўрин олган. 

Бунга қадар дунёнинг энг қиммат чойнаги 2007 йилда Sotheby's кимошди савдосида сотилган чойнак ҳисобаланарди. Унинг баҳоси 2 миллион долларга баҳоланган. Бу қиролича Елизавета I'га тегишли бўлган чинни идиш эди.