«Милан» ва «Ювентус» жамоаларининг собиқ футболчиси Филиппо Индзаги бугун бошланадиган Европа чемпионлар лигаси арафасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Финалда кимлар ўйнайдими? «Ювентус» ва «Бавария». Немисларда жуда кучли таркиб ҳосил бўлган, Карло Анчелотти эса – юқори савияли мураббий, менга бу жамоа жуда ёқади. «Ювентус» ҳам ҳозирда энг кучли даврда.

«Бавария» мукаммал жамоага ўхшайди. Левандовски – дунёнинг энг зўр ҳужумчиларидан бири, Мюллер эса ҳамиша керакли жойда пайдо бўладиган ақлли футболчи, Дуглас Коста ҳар қандай рақибни алдаб ўта олади.

«Юве» таркиби борасида гапирадиган бўлсак, улар ҳозир 3 нафар зўр ҳужумчини таркибда жамлаган, менимча, Мандукич, Ҳигуаин ва Дибала учлиги ҳақида ишонч билан гапириш мумкин.

Клуб тўғри йўл танлади, Погбани сотиш ва таркибни Ҳигуаин, Пьянич ва Бенатия билан кучайтириш. «Ювентус» да фақат бир муаммо бор – бу муаммони ҳам енгиш лозим. Жамоа босим остида қолиши мумкин.

«Барселона»да ақлдан оздирувчи  трио бор, бу йил бу учликка Пако Алькасер келиб қўшилди. Агар уларга тўп бериб қўйилса, олиш деярли имконсиз ишга айланади. Неймар, Месси ва Суаресни тўхтатиш қийин.

«Манчестер Сити»ми? Менда бу жамоа ҳақида ўтган ҳафтадаги дербидан кейин зўр таассуротлар пайдо бўлди. Биринчи бўлимда улар ажойиб ўйнашди, шунчаки идеал даражада. Гвардиолани табриклайман, унинг ғоялари ўзини кўрсата бошлади», – деган Индзаги.

Манба: Tribuna.uz