Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишга бориш ва қайтишда йўлга кетадиган вақтни иш кунининг бир қисми, деб тан олди. TJ нашри шу ҳақида маълум қилди

Бу фақат махсус иш жойига эга бўлмаган кишилар - энагалар, чилангирлар ва чақирув асосида ишловчи бошқа касб эгаларига тааллуқли. 

Энди Европа Иттифоқидаги иш берувчилар ўз ходимларининг графигини қайта кўриб чиқишлари, унда биринчи ва охирги буюртма манзиллари имкон қадар уйга яқин жойлашиши ҳамда уларга камроқ вақт сарфланишини режалаштириб чиқишлари керак бўлади.