Исроил авиацияси Сурияда ҳарбий йўқотишга учрагани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилган.

Манбанинг Исроил армияси матбуот хизмати вакили майор Арье Шаликарга асосланиб хабар беришича, Исроил  ҳарбий самолёти ва учувчисиз учар қурилмаси Сурияда уриб туширилмаган. Сурия армияси авиазарба чоғида Исроил авиацияси томонга икки ракета учирган, бироқ нишонга теккиза олмаган.

Бундан аввалроқ Сурия армияси Исроил ҳарбий самолёти ва учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширгани ҳақида баёнот берганди.