АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон 16 сентябрь куни сайловолди кампанияси доирасидаги маросимларда иштирок эта бошлайди. Бу ҳақда NBC New York хабар берган.

Клинтон афроамерикаликлар ҳуқуқларини ҳимоялашга бағишланган маросимда иштирок этиши мўлжалланган. Бу маросим Вашингтонда ўтказилади.

Хабар қилинишича, Клинтоннинг режалари унинг соғлиги ҳолатига кўра ўзгариши ҳам мумкин.

Клинтон 11 сентябрь кунги маросимда ўзини жуда ёмон ҳис қилиб, маросимни тарк этишга мажбур бўлгач, унинг президентлик пойгасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.