Бугун Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ чоракфинали доирасидаги жавоб ўйинида БААнинг «Ал-Айн» клубини қабул қилди. Бу ўйин мезбонларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди ва «темирйўлчилар» турнир билан хайрлашди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида Лукас Кайо томонидан урилган гол учрашувда ягоналигича қолди ва рақибларга икки ўйин натижасига кўра ғалаба келтирди.

Сафарда ўтган биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. 

13 сентябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 
«Локомотив» - «Ал-Айн» (БАА) 0:1 
Гол:
Кайо (38)

"Локомотив": 1. Нестеров, 5. Махарадзе, 8. Жепаров, 11. Абдухолиқов, 13. Яничич, 15. Мирзаев (Бикмаев 75), 17. Мустафоев (Зотеев 65), 18. Кападзе (с), 20. Тўхтахўжаев, 22. Шоаҳмедов, 71. Геворкян (Алибоев 68)

"Ал-Айн": 17. Холид Исо, 4. Саид Мусаббеҳ, 5. Исмоил Ахмад, 7. Лукас Кайо, 9. Дуглас (Барман 79), 10. Умар Абдурахмон (с) (Диакий 90), 19. Муҳаннад Салим, 21. Фавзи Фоиз, 25. Амир Абдурахмон, 29. Ли Мюн Жу, 70. Асприлья

Огоҳлантиришлар: У.Абдурахмон (43), Файз (59), Зотеев (68), Бикмаев (86), Махарадзе (88), Алибоев (88)