«Реал»нинг собиқ футболчиси Луиш Фигу ўз вақтида «Барселона»дан Мадрид жамоасига ўтиши борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Мен ҳеч қачон «Барселона» ҳақида ҳеч кимга ёмон сўз айтмаганман ва бундан кейин ҳам ҳеч ким мендан бундай сўз эшитмайди. Бу жамоада футболчилик фаолиятимнинг энг яхши дамларини ўтказганман. Мен бу жамоада футболчи сифатида ўсганман ва 5 йил давомида бахтиёр бўлганман. Шундай экан, бу жамоа ҳақида фақат яхши сўзлар айтаман.

«Реал»га ўтишим жиддий қарор эди. Мен «Реал»га ўтиш орқали янада машҳур бўлишим, янада кўпроқ совринлар ютишим ва янада кўп пул топишимни билардим», – деган Фигу.

Манба: Tribuna.uz