Мия ҳужайралари ва ишлаш қобилияти учун

“O’zimizniki” сут маҳсулотлари озуқавийлиги юқори бўлган ва енгил ўзлаштириладиган  маҳсулот  ҳисобланади.  Ўртача  500  грамм  сут  бизга суткалик  қувватнинг учдан  бир  қисмини  беради.  Организмнинг саломатлиги кислота-ишқор мувозанати ёки пҲ 7,36-7,42 ни ушлаб туриш билан  сақланади.  Ушбу  мувозанатнинг бузилиши  турли  касалликларга олиб  келади.  Организмни  меъёрга  келтириш  учун  органик  кислоталарни қабул  қилиш  зарур.  “O’zimizniki”  сут  маҳсулотлари эса  ана  шу кислоталарга  бой.“O’zimizniki” сут маҳсулотлари таркибида органик кислоталардан ташқари триптофан  каби  ўрни  босилмайдиган  аминокислота мавжуд.  Асаб ҳужайралари  тикланмайди  деган  кенг  тарқалган  фикрга  қарамасдан  мия ҳужайраларини  янгилаш  ва  унинг  нормал  фаолияти  учун  ўрни 
босилмайдиган  аминокислоталар,  биринчи  навбатда,  ёнғоқ,  гўшт  ва  сут таркибида мавжуд бўлган триптофан, фенилаланин ва лейсин жуда зарур.

Триптофан  ёрдамида  организмда  серотонин  ва  мелатонин  синтезланади. Серотонин  кайфиятни  кўтаради,  ақлий  ва  жисмоний  иш  қобилиятини оширади. Тушкунлик  пайтида  серотонин  миқдори  сезиларли  даражада пасайиши исботланган.  Табиий  ёруғлик  камайганида  (қош  қорайган пайтда)  серотониндан  уйқу келишига  кўмаклашадиган,  унинг  сифати  ва давомийлигига  таъсир кўрсатадиган  мелатонин  моддаси  ҳосил  бўлади. Қадимги  Аюрведа  рецептларида бедорликда  сут,  асал,  мускат  ёнғоғи аралаш таркиб тавсия этилган.

Суяклар мустаҳкамлиги учун

Кальций ўзига хос минерал. Уни ўзлаштириш учун бир нечта шарт талаб  этилади.  Жумладан,  фосфор,  магний,  калий  миқдори  кальций миқдоридан  кўп бўлмаслиги,  шунингдек,  оптимал  ёғ  миқдори  бўлиши шарт.  Ушбу  микро  ва  макроэлементларнинг  барчаси  “O’zimizniki”  сут маҳсулотларида  идеал  тарзда мувозанатлаштирилган.  Демак,  сут таркибидаги  кальций  жуда  яхши  ўзлаштирилади.  “O’zimizniki”  сут маҳсулотларининг  ёғи  организм  томонидан синтезланмайдиган  ва  овқат билан  бирга  тушиши  керак  бўлган  ўрни  босилмайдиган  ёғли кислоталарнинг тўлақонли манбаи  ҳисобланади. У бошқа ҳайвон ёғларида деярли  мавжуд  бўлмаган  A,  D,  E  ва  K  витаминларига  бой.  “O’zimizniki”сут  маҳсулотларида  B  гуруҳига  кирувчи  витаминлар,  C,  PP витаминлари ҳам бор.

Сут ёғи ва хушбичимлик

Сутга  қарши  бўлганларни  қийнайдиган  масала  бу  –  ёғ.  Бироқ “O’zimizniki”  сут  маҳсулотларида,  ҳатто  ёғлилик  даражаси  3,2  %  бўлган сутда ҳам (100 грамм маҳсулотда бор-йўғи 3 грамм) жуда кам миқдорда ёғ мавжуд.Энди  ортиқча  вазн  тўғрисида.  2007—2009-йилларда  Кореяда  сут истеъмоли  даражаси  ва семириш  ўртасидаги  тескари  коррелятсион алоқани аниқлаган тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, ҳар куни сут истеъмол қилган одамлар семиришдан анча кам азият чеккан.Катта ёшли организмга сут зарарли деган фикр  –  хато. “O’zimizniki”сут  маҳсулотларининг  ёғи  95  фоизга  ўзлаштирилади.  Агар  сут  зарарли бўлганида, у организм томонидан бу даражада ўзлаштирилмаган бўларди. Демак, организмимиз етарли даражада ақлли.

Ошқозон яраси борларга ёрдам 

Агар  ошқозон  ширасининг  кислоталилик  даражаси  юқори  бўлса, унда  сут  оғизга айланаётганида  ошқозондаги  эркин  кислотанинг  кўп қисмини  ўзига тортади. Шу  тариқа  ошқозон  ширасининг  умумий кислоталилик даражаси вақтинчалик пасаяди. Буни ошқозон яраси бор ҳар бир  киши билади. Хлорид  кислота гиперсекрецияси  томонидан  келтириб чиқарилган  оғриқларда  оқ  нондан  қилинган  қоқ нон  ва  “O’zimizniki”  сут маҳсулотлари ёрдам бериши мумкин.

Сутни тўғри ичамиз 

Биринчи  ва  энг  муҳим  қоида:  сут  янги  бўлиши  керак.  Биз шаҳарларда  янги  соғилган  сутни  харид  қилиш  имкониятидан  деярли маҳруммиз.  Шу  боис  ич бузилишлари  ва  оғир  инфекцияларнинг  олдини олиш мақсадида “O’zimizniki” сут маҳсулотларини харид қилиш зарур. Шунингдек, сут ичимлик эмас, балки овқат эканини ҳам унутмаслик даркор.  Сут  енгилроқ ҳазм бўлиши учун уни оч қоринга кичик ҳўпламлар билан, яхши ҳазм бўлиши учун оғизда узоқроқ ушлаб турган ҳолда, ичган маъқул. Лактозани қисман кўтара олмайдиган одамлар, бундан мустасно, албатта. Улар сутни бирор-бир қаттиқ маҳсулот билан аралаштирган ҳолда 
ичишлари  керак,  бу  сутнинг  фойдасига  ҳеч  қандай  таъсир  кўрсатмасдан лактозанинг ўзлаштирилишини сезиларли даражада секинлаштиради.

Сут  ичгандан  сўнг  бир—бир  ярим  соат  давомида  овқат  тановул қилмаган  маъқул.  Шунингдек,  сутни  жуда  совуқ  ҳолда  истеъмол  қилиш ҳам  тавсия этилмайди.  Паст  ҳарорат  овқат  ҳазм  бўлишини қийинлаштиради.  Ошқозон-ичак  тракти  учун  сутли  мусслар,  пудинглар, кўпиртирилган  қаймоқли  реза мевалар  ва  мевалар  жуда  фойдали.  Бироқ уларни яхшиси тушликдан сўнг тановул қилиш керак. Сут  янги  узилган  сабзавотлар,  бодринг,  олхўри,  тузланган, 
дудланган  балиқ  ва  колбасалар  билан  аралаштириш  мумкин  эмас.  Шу билан  бирга  сутни  ширин  кулчалар  билан  ҳам  ичиш  ножоиз.  Бу  ҳолда 
ичакда  метеоризм  ва  қорин  оғриқларини  келтириб  чиқарувчи  ачиш жараёни  бошланади.  Бунинг  устига  ширин  кулча  ва  сут  жуда  калорияли 
овқат ҳисобланади. “O’zimizniki”  сут  маҳсулотлари  ҳақида  янада  кўпроқ  билишни истайсизми?

Унда  жорий  йилнинг  24-сентябр  куни  соат  14:00  дан  17:00  гача корхонамизга  ташриф  буюриб  ўзингиз  барчасига  гувоҳ  бўлишингиз мумкин.

Маълумот учун,
Манзил
: Наманган вилояти, Наманган тумани, Миришкор ҚФЙ
Тел: +998913630155

Реклама ҳуқуқи асосида.