Қозоғистон президентининг қизи Дариға Назарбоева бош вазир Карим Масимовнинг истеъфосидан сўнг шакллантирилган янги ҳукумат таркибига кирмади. У бунгача бош вазири ўринбосари эди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайтида маълум қилинган.

Шу билан биргаликда, эски ҳукуматнинг аксарият аъзолари ўз лавозимларини сақлаб қолган.

Собиқ бош вазир — Карим Масимов Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қила бошлади.

Мамлакат мудофаа вазири этиб Бош штаб бошлиғи, Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари Сакен Жасузаков тайинланган. Бунгача шу лавозимда ишлаган Имангали Тасмагамбетов бош вазир ўринбосари сифатида иш бошлайди.

Қозоғистон МСК раҳбари лавозимини собиқ Адлия ишлари вазири Берик Имашев эгаллаган.