ОЧЛ. Чорак финалнинг илк баҳсида ютқазган Сардор Рашидов жамоасига техник ғалаба ёзиб берилди

Спорт 13 Сентябрь 2016 7975

Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов аъзоси бўлган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби Бирлашган Араб Амирликларининг «Ан-Наср» жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазганди.

Кейинроқ қатарликлар жамоаси БАА клуби устидан шикоят ёзиб, рақиб сафида ҳаракат қилган Сантос Вандерлейнинг ҳужжатлари сохталлаштирилгани, «Ал-Жаиш» дарвозасига 2та гол урган бу футболчи индонезиялик эмас, бразилиялик эканини исботлашга уринганди. 

ОЧЛ регламентига кўра, ҳар бир клуб мусобақа учун 3 нафар хорижий ва 1 нафар осиёлик легионер футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. «Ан-Наср» сафида ҳаракат қилган асли бразилиялик Сантос Вандерлей эса БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган.

«Championat.asia» нашрининг хабар беришича, ОФК «Ал-Жаиш»нинг шикоятини қаноатлантирган. Унга кўра Қатар клубига 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган.

Мазкур жамоаларнинг БААда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини 14 сентябрга белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар